2022 йилнинг январь-декабрь ойларида чакана савдо товар айланмаси 4 893,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,2%га ошди. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 293,9 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 6%ни (ўсиш суръати 76,9%), кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 4 599,9 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 87%ни (ўсиш суръати 108,8%), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 344,4 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 7%ни (ўсиш суръати 117,6%) ташкил этди.
Улгуржи савдо товар айланмаси 3 241,1 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,5%га ўсди. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 431,5 млрд. сўмни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 142,5%га ошган) ташкил этди.
Чакана савдо товар айланмаси ҳажмининг 2017-2019 йилларда ўсиш суръати кузатилган бўлса, 2020 йилда пасайган. 2020 йилдан бошлаб 2021 йил якунига қадар ўсиш кузатилган. 2021 йилдан 2022 йил якунига келиб яна пасайиш кузатилган.
Аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 2017-2022 йиллар оралиғида 2 269,4 минг сўмдан 5 513,6 минг сўмгача ўсиши кузатилиб, деярли 2,5 бараварни ташкил этди.
Шаҳар ва туманлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар Гулистон шаҳрида 18 788,9 минг сўм, Янгиер шаҳрида 10 466,4 минг сўм ҳамда Сирдарё туманида 7 584,7 минг сўм, энг паст кўрсаткичлар Ховос туманида 1 354,4 минг сўм ва Боёвут туманида 1 986 минг сўмни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш