2022 йилнинг янарь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки 38,4%и МДҲ давлатларига тўғри келди.
Шу билан бирга, 2022 йилда МДҲ давлатларининг умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 0,6%га ошиб, бошқа хорижий давлатлар улуши эса мос равишда 0,6%га камайди, 61,6%ни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь-декабрь ҳолатига кўра 20,5%га ўсиб, 19,2 млрд.долларни ташкил этди. Шундан экспорт – 44,6%га ўсиб, 7,9 млрд.доллар, импорт эса – 8,0%га ўсиб, 11,3 млрд.доллар қийматида қайд этилди.
МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия Федерацияси (48,%), Қозоғистон (24,1%) ҳамда Қирғиз Республикаси (6,6%) давлатлари билан қайд этилди.
Изоҳ қолдириш