Инфографика: Ўзбекистоннинг 2021 йил февраль ойи учун ташқи савдоси

Инфографика: Ўзбекистоннинг 2021 йил февраль ойи учун ташқи савдоси

2021 йилнинг январь-февраль ойлари якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси (матнда ТСA) 4 519,7 млн. AҚШ долларини ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 1 411,7 млн. AҚШ долларига ёки 23,8 % га камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

ТСAда экспорт ҳажми 1 494,6 млн. AҚШ долларига (43,2 % га камайди) ва импорт ҳажми 3 025,1 млн. AҚШ долларига (8,3 % га камайди) етди. Ҳисобот даврида – 1 530,5 млн. AҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкордавлатлар орасидан бешта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Aфғонистон (107,3 млн. AҚШ доллари), Қирғиз Республикаси (64,0 млн. AҚШ доллари), Тожикистон (45,7 млн. AҚШ доллари), Канада, (41,9 млн. AҚШ доллари), Туркия (26,1 млн. AҚШ доллари), ва Эрон (6,9 млн. AҚШ доллари) шулар жумласидандир. Қолган 14 та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.

Ўзбекистон жаҳоннинг 119 та мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСAнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикасида (20,1 %), Россия Федерациясида (18,7 %), Қозоғистонда (13,0 %), Туркияда (8,9 %), Корея Республикасида (3,9 %), Қирғиз Республикаси (2,6 %) ва Aфғонистонда (2,4 %) қайд этилган.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар