Жиззах вилояти ўртача ойлик иш ҳақи 2023 йил январь-сентябрь ҳолати

Жиззах вилояти ўртача ойлик иш ҳақи  2023 йил январь-сентябрь ҳолати

2023 йил 1 октябрь ҳолатига иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори даражаси Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти 9 977 минг сўм (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш даражаси 122,9%), Ахборот ва алоқа 7 457 минг сўм (164,9%), Ташиш ва сақлаш 5 255 минг сўм (153,1%), Қурилиш 4 083 минг сўм (194,1%) ва Саноат 3 840 минг сўмни (129,1%) ташкил этиб, паст кўрсаткичлар Савдо 2 966 минг сўм (90,7%), Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси 2 924 минг сўм (121,2%), Таълим 2 848 минг сўмни (117,9%) ташкил этди.

Саноатнинг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг юқори кўрсаткичлари электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш (5 998 минг сўм), ишлаб чиқариш саноати (3 511) ҳамда паст кўрсаткичлари тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш тармоғи (1 193) ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш тармоғи (2 083)да кузатилди.

Саноат иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Ғаллаорол (7 240,4 минг сўм), Зафаробод (7 117,9), Зарбдор (3 896,2) туманлари ҳамда Жиззах шаҳри (3 642,7)да кузатилди.

Қурилиш фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Дўстлик (9 856,3 минг сўм), Зафаробод (9 829,3) туманлари ҳамда Жиззах шаҳри (4 538,8)да қайд этилди.

Савдо фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Бахмал тумани (3 106,4 минг сўм), Жиззах шаҳри (2 931,4) ҳамда Дўстлик (2 725,4) туманида қайд этилди.

Ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Ғаллаорол (9 106) ҳамда Жиззах шаҳри (2 227)да кузатилди.

Ахборот ва алоқа фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Жиззах шаҳри (7 804,9 минг сўм), Ғаллаорол (4 194,3), Фориш (3 670,2), Зарбдор (2 500) ҳамда Пахтакор (2 479,2) туманларида кузатилди.

Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Жиззах шаҳри (10 084,4), Янгиобод (8 859,7) ҳамда Дўстлик (3 351,3) туманларида кузатилди.

Таълим соҳаси бўйича бир қатор туманларда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоят ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткичи Жиззах шаҳри (3 917,6 минг сўм), Зарбдор (2 996,2), нисбатан паст кўрсаткичлари Янгиобод (2 176,1), Ғаллаорол (2 271,3), Зафаробод (2 291,4), Пахтакор (2 411,9) ҳамда Фориш (2 540,7) туманларида кузатилди.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси бўйича бир қатор туманларда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоят ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткичи Жиззах шаҳри (3 216,4 минг сўм), Пахтакор (3 159,4), Зомин (3 155,3), Зафаробод (3 114,8) ва Мирзачўл (2 928,4) туманларида кузатилди. Шу билан бир қаторда, вилоятнинг баъзи туманлари соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичи вилоят даражасидан паст бўлди. Жумладан, Фориш (2 375,9 минг сўм), Зарбдор (2 474,7), Янгиобод (2 501,6) ҳамда Бахмал (2 579,7) туманларида қайд этилди.

Саибов Фаррух Фарходович
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар