Бугунги кунда вилоятда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали, 13 та субфилиал, 49 та тез тиббий ёрдам шохобчалари фаолият олиб бормоқда, биринчилар қаторида “Call center” фаолияти йўлга қўйилган.
Аҳолини, жумладан, вилоят чекка ва олис ҳудудларида яшовчи фуқароларга тез тиббий ёрдам хизмати билан қамраб олиш борасида жорий йилнинг апрель ойида Бахмал туманида туман марказидан 80 км масофа узоқликда жойлашган “Музбулоқ” қишлоқ фуқаролар йиғинида “Музбулоқ” оилавий шифокорлик пунктида тез тиббий ёрдам бригадасининг фаолияти йўлга қўйилди. Жорий йил якунига қадар қўшимча 4 та тез тиббий ёрдам бригадасининг фаолияти йўлга қўйилади.
Вилоятда тез тиббий ёрдам тизимида жами 125 та, шундан, 96 та “Дамас”, 17 та “Hunday”, 4 та “Nissan”, 3 та “Toyota”, 5 та “Volkswagen Caddy” русумли тез тиббий ёрдам автомашиналари хизмат кўрсатмоқда. Барча автомашиналар GPS қурилмалари билан таъминланган. Фойдаланилганига 8 йилдан ортиқ бўлган автотранспортлар 29 тани ташкил этади.
Жорий йилнинг ўтган даври давомида 5 дона “Volkswagen Caddy” русумли тез тиббий ёрдам автомашиналари олиб келиниб, йил якунига қадар қўшимча 15 дона ушбу русумдаги тез тиббий ёрдам автомашиналари билан таъминланади.
Тез тиббий ёрдам бригадаларида фаолият юритаётган автотранспорт воситаларида 16 дона ИВЛ, 16 дона механик отсос, 16 дона дефибрлятор, 77 дона ЭКГ тиббий жиҳозлари билан таъминланган. (47 дона ЭКГ, 124 дона Глюкометрга эҳтиёж мавжуд.)
Тез тиббий ёрдам хизматига 2021 йилда 496 024 та, 2022 йилнинг биринчи чорагида 117 585 та чақириқлар келиб тушиб, 2021 йилда 5 249 та (1,05%), 2022 йилда 1-чорагида 1 283 та (1,1%) чақириқлар кечикиб бажарилган. Кечикиб бажарилган чақириқлар таҳлил қилинганда кечки кунлик чақириқларнинг 50-60% 18:00 дан 02:00 гача келиб тушиши, сурункали касалликлари бор беморлар томонидан бир кунда 2 ва ундан ортиқ чақириқлар тушиши кузатилган.
Тошкент шаҳар тажрибаси асосида 2021 йил декабрь ойида 76 нафар тез тиббий ёрдам ходимлари малакасини ошириш учун ўқув курсига жалб қилинди. Жорий йилнинг 6-20 май кунлари яна 50 нафар тез тиббий ёрдам ходимлари малака ошириши учун ўқув-семинарини ташкил этиш белгиланган.
Изоҳ қолдириш