Жиззах вилоятининг 2022 йил 1-чоракда ялпи ҳудудий маҳсулотида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг улуши

Жиззах вилоятининг 2022 йил 1-чоракда ялпи ҳудудий маҳсулотида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг улуши

2022 йил январь-март ойлари давомида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг (ЯҲМ) 72,5 фоизи (2021 йил январь-мартда 74,5 фоиз) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.

Ушбу давр мобайнида кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажми 23,5 млн. AҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 44,2 % ини ташкил этди.

2022 йил январ-март ойларида ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспортининг жамига нисбатан энг кўп улуши Бахмал, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида – 100,0 %, Пахтакор туманида 99,1 %, Ш.Рашидов туманида – 69,2 %ни, энг паст кўрсаткич Арнасой туманида – 0,4 %ни ташкил этди.

Мазкур ойларда кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) импортининг ҳажми 84,7 миллион AҚШ долларини ёки умумий импортнинг 83,6 %ини ташкил этди.

Шунингдек, ушбу даврда ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) импортининг жамига нисбатан энг юқори улуши Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов ва Янгиобод туманларида– 100,0 %, Фориш туманида – 99,8 %, ва Мирзачўл туманларида – 99,7 %, энг паст кўрсаткич Aрнасой туманида – 8,5 % ни ташкил этди.

2022 йилнинг январь-март ойларида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:

- саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 1 249,8 млрд. сўмни (жами саноат ишлаб чиқаришининг 54,5 фоизи) ёки 2021 йилнинг январь-мартига нисбатан 158,0 фоизни ташкил қилди;

Жиззах вилояти бўйича энг кўпроқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Ғаллаорол (605,6 млрд. сўм), Жиззах шаҳар (245,8 млрд. сўм), Пахтакор (70,3 млрд. сўм), Зафаробод (60,1 млрд. сўм.) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- 2 884,0 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 93,9 фоизи) бажарилди ва 2021 йилнинг январь-мартига нисбатан 104,6 фоизга кўпайди;

- чакана савдо товар айланмаси ҳажми 1 866,5 млрд. сўмни ёки умумий чакана савдо товар айланмасининг 76,9 % ини ташкил этиб, 2021 йил январь-март ойларига нисбатан 103,3% га ўсиши кузатилди.

- автомобил транспорти юк айланмасининг 8,2 фоизга (вилоят жами автомобил транспорти юк айланмасининг 45,9 фоизи), йўловчи айланмасининг эса 10,1 фоизга (умумий йўловчи айланмасининг 73,6 фоизи) кўпайиши таъминланди;

- 995,9 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди ёки кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 57,0 %ини ташкил қилди ва ўсиш суръати 2021- йил январ-март ойларига нисбатан 109,5 %ни ташкил қилган.

Элёр Пўлатов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Жиззах филиали етакчи илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар