Жорий йилда қайси соҳа вакиллари энг кўп коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этгани ҳақида батафсил маълумот берилди

Жорий йилда қайси соҳа вакиллари энг кўп коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этгани ҳақида батафсил маълумот берилди

2020 йилнинг 9 ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами коррупция ҳолатлари юзасидан 838 та жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, шундан судларга юборилган 454 та жиноят ишлари бўйича 647 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

2020 йилнинг 9 ойи давомида аниқланган коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этган мансабдор шахсларнинг энг катта қисми, яъни 261 нафар шахс (40,3%) ни ЖК нинг 167-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этган мансабдор шахслар ташкил қилган. Шунингдек, ЖК нинг 168-моддаси билан 116 нафар шахс, 184-моддаси билан 68 нафар шахс, 210-моддаси билан 56 нафар шахс, 205-моддаси билан 24 нафар шахс, 206-моддаси билан 9 нафар шахс, 207-моддаси билан 15 нафар шахс, 209-моддаси билан 7 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги 626 нафар шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар фаолият юритган соҳалар кесими бўйича таҳлил натижалари кўра:

  • 7 нафар ҳоким ўринбосарлари;
  • 1 нафар прокуратура тизими;
  • 1 нафар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
  • 13 нафар Мажбурий ижро бюроси;
  • 1 нафар адлия тизими;
  • 59 нафар ИИВ;
  • 6 нафар ДСҚ;
  • 1 нафар божхона тизими;
  • 2 нафар Миллий гвардия;
  • 3 нафар Мудофаа вазирлиги;
  • 57 нафар Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
  • 8 нафар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
  • 15 нафар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
  • 89 нафар Халқ таълими вазирлиги;
  • 36 нафар Мактабгача таълим вазирлиги;
  • 34 нафар тижорат банклари раҳбар ходимлари;
  • 184 нафар уставида давлат улуши мавжуд бўлмаган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилган.

2020 йилнинг 9 ойи давомида коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд. сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар