Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномалари солиқ органларида ҳисобга қўйилади

Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномалари солиқ органларида ҳисобга қўйилади

“Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

- хавфга асосланган ёндашувни қўллаш амалиёти ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига татбиқ этиш билан кенгайтирилади;

- интизомли солиқ тўловчиларга ўрни қопланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини қайтариш тезлаштирилган тартибда амалга оширилади;

- интизомли солиқ тўловчиларнинг рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан таҳлика-таҳлил дастури асосида шакллантирилади ҳамда ўз расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

ҚҚС тўловчиларни солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказишда аризалар 7 кун ичида кўриб чиқилади.

Аризани кўриб чиқиш натижалари шу муддатда тақдим этилмаганда, ҚҚС тўловчига махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома автоматик равишда берилади.

2022 йил 1 январдан ҚҚС тўловчилар ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар учун қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:

- асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни давлат солиқ органларининг “E-aktiv” автоматлаштирилган автомат тизимида акс эттириш;

- хўжалик фаолияти давомида товар-моддий захиралар сақлаш муддати тугагач йўқ қилинганда ва ҳисобдан чиқарилганда 3 иш кунидан кечиктирмасдан “E-aktiv” ААТда акс эттириш.

2022 йил 1 январдан юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади. Бунда ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга оширилади.

Қарор билан шунингдек, Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат cолиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар