2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 1 минг 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди, дейди АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов.
- Ўтган йилларда очилмай қолган 1 125 та жиноят фош этилди, қидирувда бўлган 2 446 нафар шахс ушланди;
- Бевосита прокуратура органлари томонидан 10 372 та жиноят иши юзасидан тергов ўтказилиб, 6 100 нафар шахсга нисбатан 3 903 та жиноят иши судларга юборилди, жиноят оқибатида етказилган 622,2 млрд. сўмлик зарар айбланувчилардан ундирилди;
- 2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 1 минг 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди;
- Прокурорлар ташаббуси билан 57 нафар шахс оқланди.
Хорижий давлатларга айбланувчиларни экстрадиция қилиш ҳақида 194 та илтимоснома юборилиб, 155 нафар шахс мамлакатимизга этап қилинди.
Изоҳ қолдириш