Май ойидан бошлаб “Ягона реестр” орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тўланади

Май ойидан бошлаб “Ягона реестр” орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тўланади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимини (“Ягона реестр” АТ) жорий этиш ва ушбу тизим орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар бериш ва тайинлашни тажриба тариқасида 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб Сирдарё вилоятида амалга ошириш белгиланган эди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, Сирдарё вилоятида кам таъминланган оилаларга 2019 йил 1 октябргача тайинланган ижтимоий нафақалар 2020 йил 1 майга қадар Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда, 2020 йил 1 майдан бошлаб эса “Ягона реестр” АТ орқали тўланиши белгиланди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар