Жорий ўқув йилида кам таъминланган оила фарзандлари ва Сўх туманида истиқомат қилувчилар учун квота ажратилади

Жорий ўқув йилида кам таъминланган оила фарзандлари ва Сўх туманида истиқомат қилувчилар учун квота ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Жорий ўқув йили учун Сўх туманида истиқомат қилувчи битирувчиларига ОТМларга киришда алоҳида 500та давлат гранти квотаси берилади. Шунингдек, кам таъминланган аёллар ва уларнинг фарзандларига алоҳида 800та давлат гранти учун квота ажратилади.

Иккала квотанинг ҳам кимларга берилиши тартиби тез орада тасдиқланиб, эълон қилинади.

Бу йилги тахминий қабул квотаси 156 000 тадан ошиши кутилмоқда. 144 000 таси бакалавриат таълим йўналишлари ва қолгани магистратура мутахассисликларига ажратилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар