Ижтимоий нафақалар олувчи эҳтиёжманд оилалар сони 2021 йилда 1,2 млн. оилага оширилади

Ижтимоий нафақалар олувчи эҳтиёжманд оилалар сони 2021 йилда 1,2 млн. оилага оширилади

2020 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг кенгайтирилган мажлисида сенаторлар пандемия даврида, аввало, аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиғини таъминлаган ҳолда иқтисодиётни қайта тиклаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини эътироф этди.

Жумладан, ижтимоий нафақалар олувчи эҳтиёжманд оилалар сони 2021 йилда 1,2 млн. оилага оширилиши режалаштирилганлигини қайд этиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга моддий ёрдам бериш, болали оилаларга барча турдаги ижтимоий нафақаларни тўлаш, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича тўловлар 2021 йилда 10,2 трлн. сўм ёки 2020 йил тасдиқланган параметрга нисбатан 56,3 фоизга кўп маблағ ажратилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, 2021 йилда аҳолини қўллаб-қувватлаш, пул тўланадиган жамоатчилик ишларига, тадбиркорликка кенг жалб этиш асосида бандликни таъминлаш мақсадида Жамоатчилик ишлари жамғармаси орқали 250 млрд. сўм, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси орқали 250 млрд. сўм, Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси орқали 125 млрд. сўм ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар