Наманганлик ўқувчи бирданига 7 та хорижий олийгоҳ талабаси бўлиш билан бирга контракт тўлови учун 1000 еврони қўлга киритди

Наманганлик ўқувчи бирданига 7 та хорижий олийгоҳ талабаси бўлиш билан бирга контракт тўлови учун 1000 еврони қўлга киритди

Наманган вилояти Чуст туманидаги 49-ИДУМнинг 11-синф битирувчиси Дониёр Шукуржонов бирданига 7 та — Saint Xavier University, University of Maine, New England College, Mitchell College, American International College, Millikin University, Webster University олийгоҳлари талабаси бўлиш имкониятини қўлга киритди. Бу ҳақда Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Шунингдек, MUN глобал муаммолар тўғрисидаги онлайн конфренциясида ўз тақдимоти билан иштирок этиб, контракт тўлови учун 1000 евро соҳиби бўлди. Қолаверса, Flex — Language Exchange Programнинг финал босқичи натижаларини кутмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар