Наврўз байрами ва оммавий тадбирлар ўтказиш бекор қилинди

Наврўз байрами ва оммавий тадбирлар ўтказиш бекор қилинди

Бугун коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда бир қатор қатъий чоралар белгиланди.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ сайллари ҳам бекор қилинади.

Оммавий маросимлар, жумладан, улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча ўтказилмайди. Барча давлат ва нодавлат ташкилотларида мажлислар ўтказиш ҳам вақтинча тўхтатилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар