Олмалиқда ёш олимлар анжумани бўлиб ўтди

Олмалиқда ёш олимлар анжумани бўлиб ўтди

Конференция икки босқичда ўтказилди, биринчи босқичда талабалар турли йўналишлар бўйича сексиялар сессияларида тақдимотлар қилиш имкониятига эга бўлдилар, бу ерда университет мутахассислари бўлажак олимларнинг ишларини баҳоладилар.

Конференциянинг ялпи мажлисини тантанали нутқ билан МТТУ “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали директори, техника фанлари доктори, профессор Умаров Ф. Я. очиб берди.

Иккинчи босқичда талабалар интерфаол технологиялардан фойдаланган ҳолда ўзларининг илмий маърузаларини изчил тақдим этдилар.

Секция мажлислари қуйидаги тўртта йўналишда бўлиб ўтди:

1) Тоғ - кон саноатида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва тоғ - кон ускуналарини ривожлантириш истиқболлари.

2) Замонавий металлургиянинг ривожланиш тенденциялари ва истиқболлари. Келажак материалларини олиш технологияси.

3) Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун ахборот технологиялари.

4) Математик моделлаштириш ва табиий фанлар. Муҳандислик мутахассисликлари талабалари учун замонавий таълим ва инглиз тилини ўқитиш.

Секция мажлисларида 85 та маъруза тингланди ва муҳокама қилинди. Филиалимизнинг тобора кўпроқ талабалари илм-фан соҳасида ўз касбларини топиб, илмий фаолиятини давом эттиришга қарор қилмоқдалар.

"78-чи МИСИС МТТУ Фан кунлари" доирасида ўтказилган III Ёшлар илмий-амалий конференциясида 95 та илмий маъруза тақдим этилди.

Ялпи ва секция мажлисларидаги тақдимотлар натижаларига кўра энг қизиқарли маърузалар муаллифи бўлган 27 нафар талаба 1, 2, 3 даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар