Ўзбекистонда энг юқори ойликни қайси соҳа вакиллари олади?

Ўзбекистонда энг юқори ойликни қайси соҳа вакиллари олади?

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январ-июн ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 2 млн 971 минг сўмни ташкил қилди.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи таркибига қўшимча тўловлар, мукофот пуллари, рағбатлантирувчи тўловлар, компенсация ва ишламаган вақти учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва касаба уюшмасига ажратмалар киради.

Қайд этилишича, ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори даражаси молиявий ва суғурта иқтисодий фаолиятида — 7 млн 111 минг сўм ёки республика кўрсаткичидан (2 млн 971 минг сўм) 2,4 баробар юқори эканлиги аниқланди.

Aксинча энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолиятида — 2 млн 49 минг сўм, ёки республика ўртача ойлик иш ҳақининг (2 млн 971 минг сўм) 69%и га тенглиги маълум қилинди.

Шунингдек, қўмита юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчи, қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субектларидан ташқари ходимларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақлари ҳар бир иқтисодий фаолият турларида турлича фарқланишини таъкидлаган.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар