Ўзбекистонда пиёда юрган фуқароларга 43 млрд сўмдан кўп пул тўлаб берилди

Ўзбекистонда пиёда юрган фуқароларга 43 млрд сўмдан кўп пул тўлаб берилди

Спорт ва туризм вазирлиги хабарига кўра, www.1hls.uz платформасида рўйхатдан ўтган 18 ёшдан юқори бўлган юртдошларимиз сони 1 миллион 200 мингдан ошиб кетди.

Аниқ рақамларга таянадиган бўлсак, платформа фойдаланувчилари сони 1 миллион 209 минг 77 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 757 минг 680 нафари эркаклар, 451 397 нафари эса аёллардир.

2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонига мувофиқ ташкил этилган «Соғлом турмуш тарзи» платформаси аҳоли орасида тобора оммалашиб бормоқда.

Эътиборлиси, платформа фойдаланувчиларига шу кунга қадар 43 миллиард 45 миллион 953 минг сўм миқдорида маблағлар тўлаб берилган.

Платформада рўйхатдан ўтиб, бир сутка давомида 10 минг қадам ва ундан кўпроқ юриб, қўшимча маблағ олиш мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар