Ўзбекистон Транспорт вазирининг 2020 йил 5 февралдаги буйруғи билан Ўзбекистонга хорижий авиаташувчилар томонидан мунтазам парвозларни бажариш бўйича янги йўриқнома тасдиқланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Мазкур йўриқнома Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенция ва Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун хорижий авиаташувчилар томонидан рухсатномалар олиш тартиб-тамойилларини, шунингдек, парвоз жадвалларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш чоғида Ўзбекистон фуқаро авиацияси ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
Йўриқномага мувофиқ парвозлар жадвалларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Транспорт вазирлиги томонидан амалга оширилади. Шунингдек, уларни кўриб чиқишда "Ўзавиация" агентлиги, "Ўзаэронавигация" Маркази ДУК ва "Uzbekistan Airports" АЖ иштирок этади.
Изоҳ қолдириш