Бир йил ичида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича 1,5 баробарга, мобил интернет тезлиги бўйича эса тўрт поғонага кўтарилди.
"Ookla" компанияси Speedtest.net сервиси 2021 йил май ойи натижаларига оид янги маълумотларни эълон қилди.
Унда, Ўзбекистоннинг мобил интернет тезлиги яхшиланганлиги қайт этилган.
Таъкидлаш керакки, бир йил ичида Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича 1,5 баробарга (53,2 фоизга) ўсганлиги қайд этилди, яъни 26,45 Мбит/с. дан (2020 йил май ҳолатига кўра) 40,54 Мбит/с. гача (2021 йил май ҳолатига кўра).
Мобил интернет тезлиги бўйича жорий йил май ойи натижаларига кўра, Ўзбекистон яна тўрт поғонага кўтарилди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда мобил интернет тезлиги 11,26 Мбит/с. дан (2020 йил май ҳолатига кўра) 18,56 Мбит/с. гача ўсди (2021 йил май ҳолатига кўра).
Бир йил ичида ушбу кўрсаткич 64,8 фоизга кўтарилган.
Изоҳ қолдириш