Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича юқорига кўтарилди

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича юқорига кўтарилди

«Ookla» компаниясининг Speedtest.net сервиси 2020 йилнинг феврал ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди. Speedtest Global Index мобил ва симли алоқа интернет тезлиги жаҳон

рейтинги бўйича Ўзбекистон кўтарилди.

Интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 102-ўринни эгаллаб турибди ва январ ҳолатига нисбатан 2 позицияга кўтарилган. Умуман, охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,4 баровар ўсди — 10,89 Мбит/c дан (2019 йил январ ҳолатига) 26,30 Мбит/c гача (2020 йил феврал ҳолатига).

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар