Пандемияда қийин вазиятга тушган аёллар тадбиркорликка йўналтирилади

Пандемияда қийин вазиятга тушган аёллар тадбиркорликка йўналтирилади

1 млн 514 минг долларлик лойиҳалар — пандемияда қийин вазиятга тушган аёллар тадбиркорликка йўналтирилади. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Гулжамол Шукурова маълум қилди:

«Ўтган давр мобайнида пандемия оқибатларини бартараф этиш бўйича Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, «SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIKA)нинг Ўзбекистондаги офиси, Корея ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги офиси, «Барқарор Хаёт» халқаро ижтимоий-маърифат маркази, Техник ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг (ACTED) Ўзбекистондаги филиали билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Жумладан, айни вақтда БМТнинг Болалар жамғармаси, Аҳолишунослик жамғармаси, Халқаро Меҳнат Ташкилоти, БМТнинг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда «COVID-19 га қарши чора-тадбирлар ва унинг асоратлари билан курашиш» бўйича 1 млн 514 минг АҚШ доллари миқдорида лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида ҳозирга қадар пандемия даврида қийин вазиятга тушиб қолган 300 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун 256 та тикув машинаси, 387 та мебель жиҳози, 70 та пишириқларни тайёрлашга мўлжалланган мослама, 240 та сартарошлик асбоб-ускуналари берилди».

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар