Парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлган сайловлар натижасини Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига

Ўзбекистон либерал демократик партиясидан 43 нафар, парламентга энг кўп депутат сайланган партия бўлди.

Ўзбекистон "Милий тикланиш" демократик партиясидан 35 депутат сайланди.

Ўзбекистон "Адолат" социал демократик партияси 21 депутат сайланди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 18 депутат сайланди.

Ўзбекистон Экологик партиясидан 11 депутат сайланди.

Ушбу сайловларни 1150 нафар хорижий ОАВ вакиллари кузатиб борди. 22 та сайлов округида эса такрорий овоз бериш ўтказилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар