Пайариқ туманида жамоат транспорти тизими ҳолати таҳлили

Пайариқ туманида  жамоат транспорти тизими ҳолати таҳлили

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жамоат транспорти бўйича маҳсус лицензияга эга 6 та (вилоятда 297 та ёки туманнинг улуши атига 2%) хизмат кўрсатувчи юридик шахслар фаолият кўрсатади. Мазкур корхоналар таркибида белгиланган йўналишлар бўйича қатновчи 94 та автотранспорт воситалари мавжуд бўлиб, шундан 10 та автобус, 15 та микроавтобус ва 69 та Дамас русумидаги енгил автомобиллар фаолият кўрсатади. Шу билан бирга, туманда 265 та йўналишсиз қатновчи жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар фаолият кўрсатади.

Шунингдек, туман жамоат транспорт қатнови йўналишида 14 та (вилоятда 365 та ёки туманнинг улуши 3,8%) автобус ва такси йўналишлари мавжуд бўлиб, шундан, 5 та жамоат транспорт қатнови йўналишидаги автобус йўналишлари (шундан 3 та ишламайдиган автобус йўналишлари) ҳамда 9 та енгил такси йўналишлари (шундан 7 та қатнови тўхтаган такси йўналишлари) ҳисобланади.

Шунингдек, туманнинг узоқ ва чекка қишлоқ аҳоли пунктларига жамоат автобуси қатнови йўналишларини жорий этиш талаб этилади.

Ғолибжон Турсунқулов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар