“Пойтахт бизнес мажмуаси”, “Белдирсой оромгоҳи”, “Сижжак” ва “Малика” савдо мажмуаларининг давлат активлари сотувга чиқарилди

“Пойтахт бизнес мажмуаси”, “Белдирсой оромгоҳи”, “Сижжак” ва “Малика” савдо мажмуаларининг давлат активлари сотувга чиқарилди

“Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида” 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сон Фармон билан давлатнинг бир қатор йирик активларини хусусийлаштириш белгиланган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати мазкур фармонга мувофиқ, қуйидаги давлат активларини янгича, замонавий усуллар орқали сотиш бўйича савдолар бошланганини эълон қилди.

“Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси, “Ичан қалъа” меҳмонхона мажмуаси, “Белдирсой оромгоҳи” дам олиш маскани, “Сижжак” дам олиш маскани, “Қизил сув спорт соғломлаштириш” МЧЖ, “Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси, “Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси”, “Маъмурий бино” (Собиқ Республика биржа маркази).

Давлат активларини сотиш ишлари Давлат тендер комиссияси томонидан амалга оширилиб, савдолар икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан сараланади, иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар