Қандай маска вируслардан яхшироқ ҳимоя қилади?

Қандай маска вируслардан яхшироқ ҳимоя қилади?

Коронавирус аниқланган Ухан шаҳрида суратга олинган барча фото ва видеоларда эпидемиянинг биринчи кунлариданоқ одамлар оммавий тартибда ҳимоя маскаларида юрганини кўрган эдик. Sputnik Ўзбекистон айни вақтдаги вазиятда қандай маскалар вируслардан яхши ҳимоя қилиши тўғрисида маълумот тайёрлади.

Тиббиёт маскалари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббиёт маскалари тақишни маслаҳат беради, чунки улар ҳаво орқали вируслар тарқалишини чеклаши мумкин. Эътибор беринг фақат “чеклаши мумкин” дейилган, “тўлиқ ҳимоя қилади”, дейилмаган. Шахсий ҳаво тозлаш воситасини танлаганда уларнинг тури ва классига эътибор бериш керак.

Оддий тиббиёт маскаси

Тиббиёт мутахассилари айтишига қараганда энг оддий тўртбурчак тиббиёт маскаларининг ҳимоя даражаси унчалик катта эмас.

- Маска ҳар бир вирусни ушлаб қола олмайди, лекин юзга тақилган маска майда сув, сўлак ва чангдан ҳимоя қилиш мумкин. Аслида вируслар ҳам ҳавода алоҳида учиб юра олмайди, аксарият ҳолларда улар сўлак ёки чанг билан бирга “саёҳат қилади”, - дейди вирусолог Александр Лукашев.

Энг оддий тўртбурчак маскаларнинг камчиллик томони шунда-ки, улар одам юзига яхши ёпишиб турмайди, бўшлиқлар кўп бўлади. Иккинчидан уларнинг ҳимоя қилиш муддати жуда қисқа, яъни 2 соатни ташкил қилади. Шу муддатдан сўнг уларни ечиш керак.

Анатомик ҳимоя маскалари

Улар инсон юзи профилиши такрорлаш хусусиятига эга бўлиб, жағ ва бурун шаклини тўлиқ такрорлайди ва очиқ ҳудудлар қолдирмайди. Шунингдек, анатомик ҳимоя маскалари кўпроқ вақт давомида фойдаланиш мумкин. Анатомик маскалар оддий маскага нисбатан 20-30 % самаралироқ ҳисобланади.

Респираторлар

Респираторлар бир неча қаватли қалин ва махсус материаллардан ишлаб чиқарилади. Эҳтиёж бўлмаганда уларни тақиш тавсия этилмайди, чунки улар респиратор орқали нафас олиш осон эмас, кишининг юзи терлаши, баъзан ҳаво етишмаслигини ҳис қилиш мумкин. Кўникиш талаб қилинади. Респираторлардан одатда қурилиш соҳасида чанг, цемент, стекловата, краска ва турли газлардан ҳимоя мақсадида фойдаланилади. Респитарторлар халқаро стандарт бўйича 3 гуруҳга бўлинади. Шунингдек, респираторлар клапанли ва клапансиз бўлади.

Респираторы класса FFP1

FFP1 (ёки N95) - 80 % ҳимоя

Бу йирик чанг ва цемент ва бошқа жисмлардан ҳимоя қилишга қодир. FFP1 гуруҳи - ҳаво ифлосланиш даражаси 4 ПДК (ГОСТ - предельно допустимая концентрация) гача бўлган ифлосланиш даражасидан ҳимоя қилишга қодир. Ҳавони тозалаш самаралилик даражаси – 80 %ни ташкил қилади.

FFP2 гуруҳ - 94 % ҳимоя

FFP2 гуруҳи кичик чанг заррачалари, кичик аэрозоль томчилари, кўмир чанги, электросварка зарарли моддаларини ушлаб қолади. Россия ГОСТи бўйича 12 ПДКгача бўлган ифлосланиш даражасидан ҳимоя қилишга қодир. Ҳавони умумий тозалаш самаралилиги 94 %ни ташкил қилади.

Респираторы класса FFP2

FFP3 гуруҳи - 99 % ҳимоя

Ушбу гуруҳ респиратори токсик чанг, асбест, радиоактив чанг, бактерия ва вируслар ҳамда моғор уруғларини ушлаб қолишга қодир. Россия ГОСТи бўйича 30 ПДКгача бўлган ифлосланишидан ҳимоя қилишга қодир. Ҳавони умумий тозалаш самаралилиги 99 %ни ташкил қилади.

Респиратор класса FFP3

Неча соат тақиш мумкин?

Ҳаво ифлослиги ва фойдаланиш шароитига қараб маскалардан 2 соатдан 8 соатгача фойдаланиш мумкин. Энг оддий маскалар ҳар 2 соатда алмаштирилиши керак. Клапанли маскалар фойдаланиш давомийлигини узайтиради, чунки клапан одам ичидан чиқаётган нам ҳавони тез ташқарига чиқариб юборишга хизмат қилади. Бунинг натижасида маска узоқ вақт қуруқ туради ва ҳавони фильтрлаш хусусияти юқори даражада сақланиб қолади.

Кўпчиллик нам дока чангни яхши ушлаб қолишини билади, лекин маска хусусида бундай қоида амал қилмайди. Чунки маскалар чанг заррачаларини механик услубда (тўр сифатида) эмас балким электростатик услубида ушлаб қолади. Яъни чанг заррачалари махсус мембранага ёпишиб қолади. Мембрана намланиши эса унинг самарадорлигини камайтиради.

Маскадан қачон ва қаерда фойдаланиш керак?

Очиқ ҳавода, атрофда одам кам бўлса маскадан фойданиш шарт эмас, вируснинг ўзи бундай вазиятда тез қурбон бўлади. Бундай вазиятда маска нафас олишни қийинлаштиради холос.

Хона ичида ва яқин 1-2 метр масофада грипп ва бошқа юқумли касалликлар билан касалланган, йўталаётган одамлар бор жойда маскадан фойдаланиш керак.

Ҳа айтмоқчи, бундай респираторлар аптекада эмас, қурилиш моллари дўконларида сотилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар