Қозоғистонда қўй, майда ва йирик қорамолларни экспорт қилишга тақиқ қўйилди. Бундан аввал бу чора киритилишига Қозоғистон гўшт иттифоқи қарши чиққанди.
Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Айдарбек Сапаров бу чеклов гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархи шаклланишига қандай таъсир қилиши мумкинлигини айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда “ҳеч қандай норозиликлар йўқ”.
“Мен сизларни тинчлантирмоқчиман. Гўшт йўналишидаги давлат ёрдами, сут йўналишига қараганда кўпроқ эди. Буни фермерлар тушунишади. Бугунги кунда 156 минг бошга яқин қорамол экспорт қилинди. 2011 йилдан то бугунги кунгача биз чет элдан келтирилган зотдор чорвалар олиб келдик - қарийб 130 минг бош. Бир йил ичида биз 156 минг экспорт қилдик - бу қандай рақам эканлигини тушунасиз? Жуда кўп ишлар амалга оширилди, шунинг учун чорва молларини ҳар қандай ҳолатда ҳам экспорт қилиш мумкин эмас. Бизнинг бугунги вазифамиз - қайта ишланган маҳсулотни экспорт қилиш. Биз бу йўналишда ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳа, Ўзбекистонда гўшт нархи 100-120 тангага юқори, шунинг учун бугун биз фермерларга субсидиялар қолдирдик. Барча фермерлар килограмм учун 200 тангадан олишади. Бу нархлардаги фарқдан кўпроқ", деб таъкидлади Сапаров.
Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари, фермерлар "ҳеч қандай муаммога дуч келмайдилар", деб ишонтирди. Бир килограмм гўшт учун 200 тенга миқдорида субсидия оладилар. Шу билан ички бозорни таъминлаш режалаштирилган.
"Бугунги кунда бу гўшт нархига ҳамма нарсага таъсир қилади", деди Сапаров.
Бироқ, Сапаров ички бозорда гўшт нархлари кўтарилмаслигини аниқ айта олмади.
"Биз (гўшт) ишлаб чиқарамиз, дўконлар эса чакана сотади. Воситачилар бор. Мен юз фоиз кафолат беролмайман ... Бугун ҳатто йўл ёпилди (қор бўрони сабабли) - етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин. Қаердадир вақтинчалик ҳодиса бўлиши мумкин. Нарх барқарор, декабрь билан солиштирилса умумий ўсиш 0,5-0,7% ни ташкил этади, шунинг учун гўшт ишлаб чиқаришни таъминлаймиз ", деди Сапаров.
Изоҳ қолдириш