Республика Ишчи гуруҳи томонидан ушбу ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда «Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла» мезонларини жойларда жорий этиш ҳамда аҳоли билан мулоқот ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Гуруҳ таркибига Президент Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 15 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.
Мурожаатлар асосида аниқланган камчиликларни бартарафа этиш мақсадида қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Навоий вилояти оғир ҳудудлари қаторига киритилган аҳоли яшаш манзилларида ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида ички йўлларнинг 9,9 км йўл таъмирланди. Шундан, 5,7 км йўл шағаллаштирилди, 4,2 км йўлга асфальт ётқизилди. Электр таъминотида 109 та темир бетон таянчлар, 6 та трансформатор ўрнатилди, 3,3 км тармоқ янгидан тортилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 6,5 км тармоқ тортилди, 1 та сув иншоотини таъмирлаш, 1 та сув йиғиш резервуарини ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Вилоятдаги 38 та кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 24 та уйнинг кириш йўлаклари таъмирланди, 12 та уйга темир эшиклар ўрнатилди, 8 та уйнинг том қисмини, 8 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ҳамда ушбу уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, Зарафшон шаҳри “Баҳор” маҳалласидаги худудлар ободонлаштирилди.
Тадбиркорликни ривожлантириш учун тижорат банклари томонидан 1 579 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига жами 44,1 млрд. сўм кредит ажратилди. Жумладан, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 270 нафар фуқарога 6,1 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
Ўзини ўзи банд қилиш мақсадида фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 28 нафар фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган 131,5 млн. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари субсидия асосида олиб берилди.
“Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан “Темир дафтар” рўйхатидаги 22 нафар фуқарога ва эҳтиёжманд оилаларга жами 41,7 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди. “Аёллар дафтари” рўйхатидаги 184 нафар хотин-қизларга 605 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Шундан, 124 нафар фуқароларга 82 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам маблағлари ажратилди, 60 нафар фуқароларга уй-жой қурилиши учун 523 млн. сўмлик кўмак берилди.
Шу каби амалий ишлар Фарғона вилоятида ҳам олиб борилди. Ҳудудда аҳоли учун долзарб бўлиб турган муаммоларни ҳал этиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Хусусан, 9,15 км ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш ва шағаллаштириш ишлари бажарилди. Аҳолига қўшимча 590 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 174 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ҳамда 2,1 км электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида 1 кмдан ортиқ ичимлик суви тармоғи тортилди.
Коммунал хўжалиги соҳасини яхшилаш борасида Фарғона тумани “Водил” маҳалласида оқова сув қувурларини янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Аҳоли соғлиғини сақлаш масалалари ҳам эътибор марказида бўлди. Бағдод туманида мақсадли тиббий кўрик ташкил этилиб, кўрик давомида 530 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, тиббий кўрик жараёнида 375 нафар фуқароларда турли касалликлар аниқланди. Тиббий кўрикларда касаллик аниқланган 71 нафар беморларга туман ва вилоят муассасаларида даволанишга муҳтож деб топилиб, даволаниш ва диагностика учун йўлланма берилди.
Кредит, субсидия, бандлик масаласида тижорат банклари томонидан 1 193 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 71,7 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Шундан, оилавий тадбиркорлик йўналишида 437 тага 6 717,0 млн. сўм, саноат соҳаси йўналишида 6 тага 1 998,0 млн. сўм, хизмат кўрсатиш соҳасига 38 тага 26 080,0 млн. сўм маблағ ажратилди.
Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Қўқон шаҳрида оила ва хотин-қизлар йўналишида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Хусусан, шаҳардаги боқувчисини йуқотган ва ногиронлиги бор ҳамда қарамоғида ногиронлиги бор фарзанди бўлган тоифалардаги жами 331 нафар хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 436,9 млн. сўмлик моддий ёрдамлар берилди. Шунингдек, ушбу хотин-қизлар учун маънавий-маърифий тадбир ҳам ташкил этилди. Ёки Данғара туманидан “Аёллар дафтари”га киритилган 60 нафар ишсиз хотин-қизларга уларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машиналари олиб берилди.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан Данғара туманидан 60 нафар ишсиз фуқораларга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига асосан, ўзини банд қилиш мақсадида 294,0 млн. сўмлик субсидия асосида тикув машиналари етказиб берилди.
Ишлар давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш