Ўрганишлар давомида алоҳида эътибор аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига амалий кўмак кўрсатишга қаратилмоқда.
Хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида туманда мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб 51 та лойиҳага 1,2 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди, 50 нафар фуқароларга 178 млн. сўм субсидия маблағларига асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиб берилди.
Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида 7 нафар ёшларга 21 млн. сўм беғараз ёрдам кўрсатилди. Жумладан, “Янги йўл” маҳалласида яшовчи Ҳ.Тожихоновга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун пайвандлаш ускунаси топширилди.
Эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган 3 нафар хотин-қизларга 5 миллиондан зиёд ёрдам кўрсатилди. Жумладан, “Жомий” маҳалласида яшовчи М.Абдуҳамидова, “Чорбоғ” маҳалласида яшовчи М.Ашурова ҳамда “Боғи баланд” маҳалласида яшовчи Н.Хайитоваларга ҳомийлик асосида керакли ёрдамлар кўрсатилди.
Шу билан бирга, 395 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллик аниқланган 25 нафар беморлар туман, вилоят шифохоналарига ётқизилиб, 4 нафари репсублика шифохоналарига даволаниш учун навбатга қўйилди. 30 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация воситалари, электрон ва оддий ногиронлик аравачалари бепул етказиб берилди.
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Спортни риволантириш вазирлиги томонидан Маҳдуми Аъзам маҳалласидаги спорт мактабида “Бокс” ва “Таэквандо” билан шуғулланувчи ёшларга спорт жиҳозлари тақдим этилди.
Шу кунга қадар Косонсой туманининг 59 та маҳалласида 24 миннга яқин хонадон ўрганилиб, 3,8 мингдан зиёд муаммолар аниқланди. Уларнинг 40 фоизи ўз ичими топди, қолган масалалар бўйича ишлар назоратга олинди.
Ишлар давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш