Бугун университетда ички ҳужжатлар, кутубхона иши, талабалар ётоқхона билан таъминлаш электирон портал орқали бажарилмоқда. Университетнинг рақамли таълим технологиялар маркази раҳбари Лазиз Шукуров бунга қандай эришганини қуйидагича изоҳлайди:
- Университетимизда электирон ҳужжатлар алмашинуви йилдан-йилга такомилаштириб, меъёрига етказилди. Бугун таълим даргоҳимизда раҳбар олдига ҳеч қанақа ҳужжат олиб кирилмайди. Ҳамма ҳужжатлар электирон тарзда юборилади. Буни ўзимиз ишлаб чиқдик. Бундай тартибда ишлашни Республикамиз олий таълим муассалари орасида биринчи бўлиб йўлга қўйдик. Масалан, талабнома, билдиришнома, буйруқ, ариза ёки бошқа ҳужжатлар раҳбарга электирон тарзда юборилади. Ректор ҳужжатларни хоҳласа, ўзи кўради ёки бирон масъул шахсга ижросини бажаришни юклайди. Масъул шахснинг профилида ўша юборилган ҳужжат кўринади, ким томонидан юборилгани ва қанча муддатда бажарилиши кўрсатилади.
Талабалар ётоқхонага қандай жойлаштирилади?
Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш масаласи аввал деканат, декан ўринбосари, ўқитувчи тютор- ҳамма бирдек ишларди. Ҳозир эса бизда талабалар турар жойини мувофиқлаштириш бўлими бор. Бу бўлимда бир кишининг ўзи талабаларниг борча ҳужжатларини электрон тизим орқали қабул қилади.
Порталимизни ҳозирги интерфаол ҳукумат орқали бўлган my.gov билан интеграция қилганмиз. Бунинг учун Давлат персоналлаштириш марказидан шахсга тегишли маълумотларни олиш учун сертификат олганмиз. Ўша сертификат бўйича рўйхат асосида бизга тегишли фуқороларнинг яшаш жойи, оилавий шароити ҳақида маълумотни электрон тарзда оламиз, эҳтиёжи юқори бўлганларни саралашга ёрдам беради. Масалан, талаба ётоқхонага жайлашиш учун онлайин ариза топширади. Талаба кам таъминланганми, “Ёшлар” дафтарига кирганми, узоқ вилоятданми, порталнинг ўзи саралаб беради. Шунингдек, Қорақалпоғистонлик талабалар нечанчи курс бўлишидан қатъи назар, ётоқхона билан таъминланади.
Бу тизимнинг афзаллиги шундаки, талаба ҳужжат кўтариб келиб навбатда турмайди. Талабанинг аризаси кўриб чиқилгач, унга ётоқхонага қабул қилингани ёки қабул қилинмагани ҳақида смс тарзда хабар берилади. Нима учун қабул қилинмагани ҳақида хабарда изоҳ берилади. Масалан, баъзилар “оиламда отам ногирон”, деган пунктини танлайди, лекин асосли ҳужжат юкламайди. Бундай талабага асосли ҳужжат юбориши учун яна бир имконият берилади. Агар у отасининг ногиронлиги ҳақидаги қўшимча ҳужжатни юкласа, унинг ётоқхонадан жой берилади.
Университет ректорининг ўзи ҳам ушбу тизимга юборилган аризалар ва уларга берилган жавобларни кузата олади. Интеграция орқали талабанинг маълумотини олиш ва адолатли тарзда уларнинг тураржой билан таминлаш тизимини ҳам респуликада биринчи бўлиб жорий этдик.
Китобларга электрон буюртма бериш мумкин
Яқинда яна бир янги лойиҳага қўл урдик. Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида университет кутубхонасидаги китобларга электирон буюртма беришни йўлга қўйдик. Талаба бевосита сайтимизга кириб, қайси китоб кутубхонада мавжудлигини кўради, буюртма беради ва ўша китобни кутубхона ушлаб туради. Талаба келиб, ўзининг логинини айтади ва китобни олиб кетади. Илмий бўлимдаги китобларни узоқ муддатга олиш мимкин. Бошқа китоблар икки-уч кунга ёки бир ойга берилади.
Талабадан “Ҳужжат қани?”, “Паспортингни бер”, “Талабалик гувоҳноманг борми?”, “Бизда талабамисан?” деган саволлар сўралмайди. Логинни айтади, логин киритилгач, талабанинг барча маълумотлари чиқади. Ҳар бир талабанинг олган, берган китоблари ҳам электирон тарзда ҳисоблаб борилади. Кутубхонада нечта китоб бор, қанчаси талабалар қўлида, қанчаси қайтарилган-ҳаммасининг ҳисоботи кўриниб туради.
Агар талаба берилган вақтда китобни келтирмаса, тизим автоматик равишда белгиланган муддатни ҳисоблаб, китоб келтирмаганини кўрсатади.
Мобил иловамиз орқали барча хизматлардан фойдаланса бўлади
Университетимизнинг мобил иловаси бор. Мобил илова профессор-ўқитувчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналарига мошлаштирилган. Унда раҳбарият тўғрисида барча маълумот, қолаверса, ўқув биноларимизнинг жойлашуви мавжуд. Масалан, эндигина қабул қилинган талабалар ўқув биносининг бирини билади, аммо қаерда жойлашганини билмаслиги мумкин. Мобил иловада ўша бинонинг номи танланса, автомат таризда бинонинг қаерда жойлашгани ҳақида харита пайдо бўлади.
Шунинг учун мобил илова барча интерфаол хизматларимиз жойлашган. Таълим платформамизга ҳам мобил илова орқали барча хизматдан фойдаланса бўлади. Ҳатто кутубхонанинг ҳам мобил иловаси бор, у орқали талаба китобларни юклаб олиши мумкин. Илованинг ичида ўқиш имконияти бўлиб, талаба илова орқали китобни очганда, китоб ҳақида қисқача маълумотлар, яъни унинг номи, мазмуни, мегабайти қанчалиги кўринади.
Мобил иловалар кўзни оғритмасилиги учун кун-тун режимларига мослашган. Шунингдек, иловалар ўзбек, рус, инглиз тилида ишлайди. Китоб юклангач, исталган вақтда уни ўқиш мумкин. Масалан, нечанчи бетга келганингизни ҳам эслаб қолади. Ўқишга қулай бўлиши учун китобнинг параметрини ҳам мослаш мумкин, ҳарфларни катталаштириш, ён томондан варақлаш ёки тепадан пастга қараб ўқиш имкони бор. Мобил иловага талабалар зерикиб қолмаслиги учун оддий ўйинларни ҳам юклаб қўйдик.
IT соҳаси шундай соҳаки, унда ҳар куни янгилик ишлаб чиқилади. Шининг учун IT мутахасислари ҳар куни ўзи устида ишламаса бўлмайди. Бизнинг 15 кишилик бўлимимиз ходимлари ҳам рақамли таълим технологиялари ҳақидаги билимларини такомилаштириб, ҳаётда қўллаш орқали талабаларга имкон қадар енгилликлар яратяпти.
Изоҳ қолдириш