2023 йил январь- сентябрь ойларида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар 19 058,5 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 121,2%ни ташкил этган.
Асосий воситалар бўйича инвестицияларнинг технологик таркибида вилоятда қурилиш ишларининг улуши – 41,8%ни, машинасозлик ва асбоб-ускуналар сотиб олиш харажатларининг улуши – 48,0%ни ва бошқа харажатлар улуши – 10,2%ни ташкил этган.
Вилоятда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар бўйича 2023- йил январь- сентябрь ойларида энг юқори кўрсаткичлар Самарқанд шаҳри (4 569,7 млрд. сўм), Самарқанд (3 574,7 млрд. сўм), Каттақўрғон (3 946,6 млрд. сўм) ва Пастдарғом (1 280,7 млрд. сўм) туманларида кузатилган.
Асосий капиталга киритилган инвестициялар бўйича юқори ўсиш суръатлари Каттақўрғон (2,8 марта), Пастдарғом (2,1 марта), Пахтачи (178,4%) ва Тойлоқ туманларида (178,4%) кузатилган.
Муртазаев Ардашер
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш