Самарқанд вилояти хизматлар соҳасининг 2023 йил январь-сентябр ойлари якунлари таҳлил қилинди

Самарқанд вилояти хизматлар соҳасининг 2023 йил январь-сентябр ойлари якунлари таҳлил қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-сентябр ойларида вилоятда хизматлар соҳасининг умумий ҳажми 20 603,7 млрд. сўмни, шу жумладан, кичик тадбиркорлик соҳаларида кўрсатилган хизматлар – 65,9% ва жами корхоналарда хизматлар соҳасидаги корхоналар улуши 73,3% ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 111,7%га ўсишга эришди.

Ҳисобот даврида вилоят кўрсаткичидан юқори ўсиш суръатлари Тойлоқ тумани (122,2%), Самарқанд тумани (121,1%), Самарқанд шаҳар (111,6%), Пахтачи тумани (110,4%), Жомбой (110,9%) туманларида кузатилган бўлса, Пастдарғом (108,4%) туман ва Каттақўрғон (108,6%) шаҳарларида аксинча, ўсиш суръатлари пастлиги қайд этилган.

Шаҳар ва туманлар кесимида хизматлар соҳасининг энг юқори ҳажми Самарқанд (8 976,0 млрд. сўм) шаҳар, Самарқанд (1560,5 млрд. сўм), Ургут (1303,8 млрд. сўм), Пастдарғом (1246,6 млрд. сўм) туманларида қайд этилди. Аксинча энг кам ҳажмга эга ҳудудларга Нуробод (388,7 млрд. сўм) ва Қўшрабод (398,3 млрд. сўм) туманларини келтириб ўтиш мумкин.

Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматларининг ҳажми 4 962,2 минг сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 109,3%га ўсишга эришди.

Ҳисобот даврида хизматлар соҳасининг асосий турлари бўйича кўрсаткичлари қуйидагича акс этди, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 947,7 млрд. сўм, молиявий хизматлар 3 285,1 млрд. сўм, транспорт хизматлари 4 816,4 млрд. сўм, автотранспорт хизматлари 4 382,5 млрд. сўм, Яшаш ва овқатланиш хизматлари 1 110,3 млрд. сўм, Савдо хизматлари 5 389,2 млрд. сўм, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 489,5 млрд. сўм, таълим соҳасидаги хизматлар 1 092,5 млрд. сўм, соғлиқни салаш соҳасидаги хизматлар 395,1 млрд. сўм, ижара хизматлари 550,8 млрд. сўм, компютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 588,7 млрд. сўм, шахсий хизматлар 922,9 млрд. сўм, меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар 339,8 млрд. сўм ва бошқа турдаги хизматлар 675,7 млрд. сўмни ташкил қилди.

Ғолибжон Турсунқулов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Самарқанд ҳудудий филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар