Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-август ойларида вилоятда хизматлар соҳасининг умумий ҳажми 21 911,9 млрд. сўмни, шу жумладан, кичик тадбиркорлик соҳаларида кўрсатилган хизматлар – 64,7% ва жами корхоналарда хизматлар соҳасидаги корхоналар улуши 75,8% ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 112,7%га ўсишга эришди.
Ҳисобот даврида вилоят кўрсаткичидан юқори ўсиш суръатлари Самарқанд (117,3%) ва Каттақўрғон (112,0%) шаҳарлари, Самарқанд тумани (115,8%), Тойлоқ тумани (110,1%), Пастдарғом (109,7%) туманларида кузатилган бўлса, Оқдарё (107,8%), Булунғур (107,9%), Жомбой (107,0%), Каттақўрғон (107,6%), Пайариқ (107,6%) ва Пахтачи (107,9%) туманларида аксинча, ўсиш суръатлари пастлиги қайд этилган.
Шаҳар ва туманлар кесимида хизматлар соҳасининг энг юқори ҳажми Самарқанд (9 386,2 млрд. сўм) шаҳар, Самарқанд (1 513,9 млрд. сўм), Пастдарғом (1 485,9 млрд. сўм), Ургут (1 470,2 млрд. сўм) туманларида қайд этилди. Аксинча энг кам ҳажмга эга ҳудудларга Қўшрабод (409,9 млрд. сўм), Нуробод (418,9 млрд. сўм) ва Пахтачи (416,5 млрд. сўм) туманларини келтириб ўтиш мумкин.
Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматларининг ҳажми 5 181,6 минг сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 110,3%га ўсишга эришди.
Ҳисобот даврида хизматлар соҳасининг асосий турлари бўйича кўрсаткичлари қуйидагича акс этди, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 1 088,9 млрд. сўм, молиявий хизматлар 3 525,9 млрд. сўм, транспорт хизматлари 4 888,3 млрд. сўм, шундан автотранспорт хизматлари 4 306,8 млрд. сўм, Яшаш ва овқатланиш хизматлари 1 182,6 млрд. сўм, Савдо хизматлари 5 706,9 млрд. сўм, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 536,3 млрд. сўм, таълим соҳасидаги хизматлар 1 039,4 млрд. сўм, соғлиқни салаш соҳасидаги хизматлар 508,2 млрд. сўм, ижара хизматлари 653,2 млрд. сўм, компютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 641,7 млрд. сўм, шахсий хизматлар 988,5 млрд. сўм, меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар 308,8 млрд. сўм ва бошқа турдаги хизматлар 843,3 млрд. сўмни ташкил қилди.
Ғолибжон Турсунқулов
Изоҳ қолдириш