2023 йил январь-сентябрь ойларида вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 1 987,7 млн. долларга етди ва 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 262,3 млн. долларга ёки 15,3% га ўсган. Экспорт ҳажми 485,2 млн. долларга (5,0% га ўсган) ва импорт ҳажми 1 496,5 млн. долларга (19,0% га ўсган) етди.
Самарқанд вилояти жаҳоннинг 99 та мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикасида (24,1%), Россия Федерациясида (21,9%), Қозоғистонда (11,9%), Туркияда (7,0%), БААда (3,2%), Озарбайжон (2,9%) ва Тожикистон (2,7%) қайд этилган.
Ҳисобот даври вилоят ташқи савдо айланмаси 42,5% улуши МДҲ давлатларига тўғри келиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7%га камайган.
Самарқанд вилоятининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан ташқи савдо айланмаси 708,7 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Шундан, экспорт ҳажми 269,5 млн. доллар, импорт ҳажми эса 439,2 млн. долларга етди.
Вилоят экспорти таркибида энг юқори улушни Самарқанд шаҳри 42,0 % улуш билан 203,9 млн. долларни, энг қуйи улушни эса Қўшработ тумани 0,3 % улуш билан 1,6 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Муртазаев Ардашер
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш