2022 йил якуни билан Сирдарё вилоятидаги меҳнат ресурслари сони 487 200 кишини, шундан иқтисодий фаол аҳоли сони 373 900 кишини, иқтисодий нофаол аҳоли сони эса 113 300 кишини ташкил этди. Иқтисодий фаол аҳолининг 90,7%, яъни 339 100 киши иқтисодиётда банд бўлган.
Иқтисодиётда бандларнинг асосий қисми Гулистон шаҳри (45,8 минг киши), Боёвут тумани (52,6), Сирдарё (49,6) туманларига тўғри келади.
Иқтисодий фаол аҳолининг 9,3%, яъни 34 800 киши ишсиз бўлган.
Тармоқлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Молиявий ва суғурта фаолияти 7 166,7 минг сўм, ахборот ва алоқа 3 939,2 минг сўм, саноат 3 597,3 минг сўмни ташкил этиб, энг паст кўрсаткичлар қурилиш 1 929,7 минг сўмни, санъат, кўнгил очиш ва дам олиш 1 981,8 минг сўм кузатилди.
Изоҳ қолдириш