Сирдарё вилоятида 2023 йилнинг 9 ойи давомида асосий капиталга киритилган инвестициялар таҳлил қилинди

Сирдарё вилоятида 2023 йилнинг 9 ойи давомида асосий капиталга киритилган  инвестициялар таҳлил қилинди

2023 йил январь-сентябрь ойларида Сирдарё вилоятида асосий капиталга инвестициялар 9 154,6 млрд сўмни ташкил этди.

Молиялаштириш манбалари бўйича таҳлил қилганда, ўзлаштирилган инвестицияларнинг 11 фоизи корхона ва аҳоли маблағлари, 67 фоизи Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, 4 фоизи давлат бюджети ва 18 фоизи банк кредити ва бошқа қарз маблағлари ҳисобига тўғри келади.

Асосий капиталга инвестицияларнинг технологик таркибида ишлаб чиқариш, яъни, машина, асбоб-ускуналар ва инвентарлар харажатлари 68 фоизни, ноишлаб чиқариш - қурилиш-монтаж ишлари харажатлари 21 фоизни ташкил этди.

Ўзлаштирилган инвестицияларнинг 56 фоизи (5 092 млрд сўм) Боёвут туманига, 13 фоизи (1 175 млрд сўм) Сирдарё туманига тўғри келади.

Феруз Рахимов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар