Сирдарё вилоятининг 2023 йилнинг 9 ойлик ташқи савдо айланмаси таҳлил қилинди

Сирдарё вилоятининг 2023 йилнинг 9 ойлик  ташқи савдо айланмаси таҳлил қилинди

Январь-сентябрь ойлари давомида Сирдарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 622,5 млн. доллар бўлиб, шундан 59 фоиз – 368,2 млн. доллар импорт ва 41 фоиз – 254,4 млн.доллар экспортга тўғри келади. Ҳисобот даврида -113,8 млн. доллар салбий сальдога эга бўлди.

Сирдарё вилояти билан энг кўп ташқи савдо айланмаси 175,4 млн. доллар билан Қозоғистон билан бўлиб, 22 млн.доллар экспорт ва 153,4 млн.долл. импортни ташкил этди. Кейинги ўринларда Хитой (124 млн.долл.), Афғонистон (121 млн.долл.) ва Россия (96 млн.долл.) давлатлари туради.

Ҳисобот даврида ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти 139,2 млн доллар, саноат маҳсулотлари экспорти 73,5 млн. доллар, ҳар хил тайёр маҳсулотлар 17,6 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар экспорти 11,3 млн.доллар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 6,4 млн. долларни ташкил этди.

Ушбу даврда озиқ-овқат маҳсулотлари импорти 138,6 млн. доллар, машина ва транспорт ускуналари импорти 89,4 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар 60,3 млн. доллар, саноат маҳсулотлари 21,8 млн. доллар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 12,8 млн. долларни ташкил этди.

Вилоятда амалга оширилган экспортнинг 36 фоизи Янгиер шаҳри, 25 фоизи Сирдарё, 9 фоизи Боёвут ва 9 фоизи Сайхунобод туманларидан амалга оширилди.

Импортнинг 44,3 фоизи Сирдарё туманига ва 21,1 фоизи Янгиер шаҳрига тўғри келади.

Феруз Рахимов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар