2023 йил 1 октябрь ҳолатига кўра вилоятда доимий аҳоли сони 2 858,7 минг нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 2,5%га ошган. Жумладан, аҳоли таркибида шаҳар аҳолисининг улуши 36,2%, қишлоқ аҳолиси эса 63,8%ни ташкил қилган.
Вилоят маъмурий-ҳудудий жиҳатдан 1 та вилоят бўйсунувидаги шаҳар ва 14 та туманга бўлинган, аҳоли зичлиги 1 кв. км.га 142,2 кишига тўғри келади. Маъмурий маркази – Термиз шаҳри бўлиб, аҳоли сони 200,0 минг нафар.
Ҳудудлар кесимида аҳоли сонининг юқори улуши Денов (вилоят жами аҳолисининг 14,6%), Қумқўрғон (8,9%), Жарқўрғон (8,3%) туманлари ҳиссасига тўғри келган.
Аҳолининг 55,6% - меҳнат ёшдагилар, 35% - меҳнат ёшидан кичиклар ва 9,4% - меҳнат ёшидан катта бўлганлар ҳиссасига тўғри келади.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида 65,4 мингта туғилганлар (9% ўсиш) қайд этилган бўлиб, шундан ўғил болалар 34,0 минг кишини, қиз болалар 31,4 минг кишини ташкил этади. Ҳудудлар кесимида ўтган йилга нисбатан туғилишнинг юқори коэффициенти Термиз (20% ўсиш), Жарқўрғон (15%) туманларига тўғри келган.
Шунингдек, вилоятда 10,6 минг нафар ўлим қайд этилган бўлиб, вафот этганларнинг 63,1% - қон айланиш тизими касалликларидан, 6,8% - хавфли ўсимталар, 3,5% - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланиш, 2,9% - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари, 9,1% - нафас олиш аъзолари касалликлари ва бошқа касалликлардан вафот этган.
Таҳлил даврида, вилоятда никоҳ қурган оилалар сони 15 276 нафар, никоҳдан ажримлар сони эса 2 213 нафарни ташкил қилган.
Ажримлар сони Денов (341 нафар) ва Термиз шаҳрида (251 нафар) юқори бўлган.
2023 йил январь-сентябрь ойларида вилоятга кўчиб келганлар сони 7,8 минг нафарни, кўчиб кетганлар сони эса 10,3 минг нафарни ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш