Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) 2024 йилда Ўзбекистон автомобил бозорини таҳлил қилиш натижаларини эълон қилди, бу эса, савдо тузилмасида сезиларли ўзгаришларни кўрсатмоқда.
Ўтган йили кузатилган иқтисодий ўзгаришлар контекстида автомобиллар сегментида фаолликнинг умумий пасайиши кузатилди. Йил давомида сотувлар 26,7%га пасайиб, 1,12 млн донани ташкил этди. Ушбу пасайиш, айниқса, автомобилларнинг иккиламчи бозорига таъсир кўрсатди, бу умумий пасайишнинг 93%ини ташкил қилади.
Бирламчи бозорда 2024 йил якунларига кўра 381 мингта енгил автомобил сотилди. Улардан ички ёниш двигатели бўлган автомобиллар 351 минг донани ташкил этди, бу 2023 йилга нисбатан 7,5%га камайди.
Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси 313,1 мингта машинани ташкил этди ва 6%га камайди. Шу билан бирга, хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси сезиларли даражада 17%га пасайиб, 37,8 минг донани ташкил этди.
Автомобил бозорида фаолликнинг умумий пасайишига қарамай, енгил электромобиллар сегменти фаолликнинг ошишини кўрсатмоқда. 2024 йилда янги ва фойдаланилган барча енгил электромобилларнинг савдоси 41 мингдан ошди, бу 2023 йилга нисбатан 60%га ўсди.
Янги электромобилларнинг сотуви 30,1 минг донани ташкил этиб, 43%га ўсди, фойдаланилган электромобиллар фаоллигининг ўсиши эса 2,3 баробар ошди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Изоҳ қолдириш