Тошкент давлат стоматология институтида МДҲ давлатлари орасида илк маротаба виртуал стоматология йўналишида мусобоқа бўлиб ўтди

Тошкент давлат стоматология институтида МДҲ давлатлари орасида илк маротаба виртуал стоматология йўналишида мусобоқа бўлиб ўтди

2020 йил 26-27 ноябрь кунлари Тошкент давлат стоматология институтида халқаро тиббиёт йўналишлари бўйича олимпиада – «XXI асрда Буюк ипак йўли тиббиёти: замонавий ривожланиш векторлари» халқаро онлайн олимпиадаси ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент давлат стоматология институти матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу олимпиадада Франция, Корея, Англия, Япония, Испания, Чехия, Россия, Қозоғистон, Қирғизстон, Озарбайджон, Украина давлатларининг 42 та тиббий олий таълим муассасаларининг даволаш, стоматология, педиатрия ва тиббий – педагогик таълим йўналишларининг 250 ортиқ талабаси иштирок этди.

Олимпиада мусобақалари ОТМ видеотақдимотлари, илмий-амалий конференция, ижодий конкурс, стоматология ва даволаш иши, фундаментал фанлар ва виртуал тиббиёт йўналишларини ўз ичига олди.

Мутахассисликлар бўйича танловлар қуйидаги йўналишларда ўтказилди:

Стоматология йўналишида: ортопедик стоматология, жарроҳлик стоматологияси, болалар терапевтик стоматологияси ва ортодонтия.

Даволаш иши йўналишида: ички касалликлар, умумий жарроҳлик, отолорингология, дерматовенерология, офтальмология, асаб касалликлари йўналишларида кураш олиб борилди.

Фундаментал фанлардан: нормал физиология, топографик анатомия, микробиология, гистология, кимё, лотин тили фанларидан ўз билимларни синаб кўришди.

МДҲ давлатлари орасида илк маротаба виртуал стоматология йўналишида мусобоқалар ташкил этилди. Мазкур мусобақалар инновацион 3D – симуляторларда ўтказиб, дунёнинг нуфузли ОТМ талабалари иштирок этишди. Хусусан, Франциянинг Лотарингия университети, Англиянинг Шейфлид университети, Испаниянинг Адема университети.

Маълумот ўрнида: Тошкент давлат стоматология институти Ўзбекистон Республикаси ОТМ орасида 10 ўринни, тиббиёт ОТМ орасида нуфузли 2 ўринни эгаллаган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар