Эндиликда Тошкент шаҳридан уй олиш учун прописка талаб қилинмайди

Эндиликда Тошкент шаҳридан уй олиш учун прописка талаб қилинмайди

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Президенти Фармони имзоланди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк харид қилишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилади;
  • кўчмас мулк харид қилишда Ўзбекистан фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаби ва янги қурилган уйлар бўйича олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинмоқда;
  • доимий пропискага қўйишда бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси қоидаларига риоя этиш талаби белгиланмоқда (ушбу қоида қариндошларни доимий пропискага қўйишда татбиқ этилмайди);

(ижтимоий норма 1 киши ҳисобига - 16 кв.м.дан, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун - 23 кв.м.дан кам бўлмаган ҳажмда белгиланган).

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар