Тошкентда мерос қилиб қолдириладиган ер участкаси учун умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг энг паст нархи белгиланмоқда

Тошкентда мерос қилиб қолдириладиган ер участкаси учун умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг энг паст нархи белгиланмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини энг паст нархини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатда келтирилаётган иловага мувофиқ, Тошкент шаҳрида якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг энг паст нархи иқтисодий зоналар кесимида тасдиқланмоқда.

Шунингдек, Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда туман ҳокимликларига:

- якка тартибда уй-жой қуриш учун аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхати шакллантириш;

  • ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг тасдиқланган минимал қиймати асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгилаш вазифаси юкланмоқда.

Ҳужжат билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз ҳамда муҳокамада иштирок этишингиз мумкин.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар