Туркия Ўзбекистонга коронавирусни аниқлайдиган тест етказиб беради
Туркия Ўзбекистонга коронавирусни 99,6 фоиз ишончли аниқлайдиган тест экспорт қилади. Бунақа тестдан Қирғизистон ҳам буюртма берган.
Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни 2 соат ичида аниқлайдиган тест сотиб олди. Бу ҳақида Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Коджага асосланиб Reuters хабар қилмоқда.
Туркияда ишлаб чиқилган восита коронавирусни 2 соат ичида 99,6 фоиз ишончлилик билан аниқлайди. Ушбу ташхис воситаси ЖСТ стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ана шундай воситалардан 10 минг донадан буюртма беришган. Тиббий воситаларни етказиб бериш яқин орада бошланади.
Изоҳ қолдириш