«Ўзбектелеком» оператор ва провайдерлар учун навбатдаги интернет-канал нархини арзонлаштирди

«Ўзбектелеком» оператор ва провайдерлар учун навбатдаги интернет-канал нархини арзонлаштирди

Жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб UZTELECOM Халқаро Пакет Коммутация Маркази (ХПКМ) орқали оператор ва провайдерларга тақдим этиладиган каналлар нархи ҳар 1 Мбит/с учун 30 минг сўмгача туширилди, бу ўтган йилнинг сентябрига нисбатан 46,4% ни ташкил этади. Умуман олганда, 2018 йил бошидан бошлаб хизматлар нархи 8 баробардан зиёдга арзонлаштирилди, дейилади компания ахборот хизмати хабарида.

2020 йилнинг охирида UZTELECOM «Магистрал ва мультисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишларни амалга оширди. Бунинг натижасида вилоят ва туман марказларигача транспорт тармоғининг ўтказувчанлиги тўрт баробаргача ошди.

Шу муносабат билан жорий йилда транспорт каналлари ижараси бўйича хизматлар нархи икки маротаба, январда 50 % га, май ойида эса яна 30 % га арзонлаштирилди.

Интернет хизматлари ва ҳудудлараро транспорт каналлар учун нархнинг пасайиши, айниқса, Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида операторлар ва провайдерлар фаолиятининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши ва бу Ўзбекистон иқтисодиётини рақамли трансформациялаш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Белгиланган йиллик режага мувофиқ телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 2021 йил якунига қадар республика бўйича 50 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилиши назарда тутилган.

Қолаверса, қўшимча кенг полосали портлар ўрнатилиши натижасида 2,9 млн уй хўжаликлари, ижтимоий соҳа обектлари ва тадбиркорлик субектларининг кенг полосали Интернетга уланишига имконият яратилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар