Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг мўътадил камайиши кузатилди

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг мўътадил камайиши кузатилди

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2025 йилнинг июнь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 1,6 фоизга камайиб, 984 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 2,1 фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 1,7 фоизга камайган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,9 фоизга ортган;
  • товар белгилари бўйича компонент 14,1 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Қашқадарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2025 йил июнь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 9 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Қашқадарё (43,8 %), Қорақалпоғистон Республикаси (41,9 %), Андижон (41,4 %) ва Наманган вилоятларида (37,0 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (график №2).

Бироқ, Ишбилармонлик фаоллиги индекси Сирдарё (7,2 %), Жиззах (4,9 %) ва Бухоро (4,4 %) вилоятларида сезиларли камайган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2025 йил июнь ойида банклараро тўлов операциялари сони 6 309,4 минг тани ташкил этди ва 2025 йилнинг май ойига нисбатан 135,8 минг транзакцияга (2,1 %) камайган.

Банклараро тўлов операциялари сони 9 та ҳудудда камайган.

2025 йил июнь ойида республиканинг 9 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан камайган. Хусусан, Жиззах (7,3 %), Наманган (4,2 %), Қорақалпоғистон Республикаси (3,9 %) ва Тошкент (2,8 %) шахрида сезиларли камайиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2025 йилнинг июнь ойида ИФИнинг биржа компоненти 0,9833 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 1,7 фоизга камайганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 3,8 фоизга ортганлиги ва тузилган битимлар сони 7,2 фоизга камайганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил июнь ойида 6 474,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 21,9 фоизга камайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил июнь ойида 1,0088 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,9 фоизга ортган.

2025 йил июнь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (481 734 бирлик) нисбатан 7 866 бирликка ортиб, 489 600 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 41 тага камайган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 385 654 тадан 393 359 тага ортган (ўсиш 7 705 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 92 090 тадан 92 292 тагача (+202 та) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 949 тани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 41 тага камайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2025 йил июнь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 0,8587 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 14,1 фоизга камайган. 2025 йилнинг июнь ойида юридик шахслар томонидан 310 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↓984

↓0.9789

↓0.9833

↑1.0088

↓0.8587

Қашқадарё вилояти

↑1438

↑1.0131

↑↑2.0000

↑1.0177

↑2.0000

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1419

↓0.9603

↑2.0000

↑1.0122

↑2.0000

Андижон вилояти

↑1414

↑1.0884

↑2.0000

↑1.0030

↓0.4286

Наманган вилояти

↑1370

↓0.9576

↑2.0000

↑1.0120

↓0.4118

Навоий вилояти

↑1296

↓0.9838

↑1.6935

↑1.0190

↑1.6667

Фарғона вилояти

↑1264

↓0.9773

↑1.6881

↑1.0093

↓0.8333

Тошкент шаҳри

↑1136

↓0.9721

↑1.3693

↑1.0020

↓0.9150

Самарқанд вилояти

↑1085

↑1.0064

↑1.1998

↑1.0040

↑1.0500

Тошкент вилояти

↑1003

↓0.9830

↑1.0467

↑1.0088

↓0.6071

Хоразм вилояти

↓996

↑1.0208

↓0.9695

↑1.0202

↓0.8750

Сурхондарё вилояти

↓994

↑1.0355

↓0.9288

↑1.0126

↑1.2500

Бухоро вилояти

↓956

↓0.9853

↓0.8991

↑1.0068

↑1.0000

Жиззах вилояти

↓951

↓0.9271

↓0.9588

↑1.0140

↓0.6667

Сирдарё вилояти

↓928

↓0.9948

↓0.8462

↑1.0084

↓0.6364

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1291

↑1.0136

↑1.7172

↑1.0265

↓0.7789

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1466

↑1.1031

↑2.0000

↓0.9992

↑2.0000

Андижон вилояти

↑1295

↑1.3338

↑1.4677

↓0.9719

↓0.9000

Бухоро вилояти

↑1171

↑1.0527

↑1.4360

↓0.9287

↓0.8000

Жиззах вилояти

↑1307

↑1.1107

↑1.5949

↑1.0014

↑2.0000

Қашқадарё вилояти

↑1192

↓0.9873

↑1.4884

↑1.0592

↓0.6000

Навоий вилояти

↑1539

↑1.0581

↑2.0000

↓0.9937

↑5.0000

Наманган вилояти

↑1403

↑1.0395

↑2.0000

↓0.9907

↓0.7000

Самарқанд вилояти

↑1408

↑1.0186

↑2.0000

↑1.0319

↓0.8077

Сурхондарё вилояти

↑1226

↑1.0532

↑1.1996

↑1.0327

↑5.0000

Сирдарё вилояти

↑1607

↑1.0650

↑2.0000

↑1.0189

↑7.0000

Тошкент вилояти

↑1078

↓0.9629

↑1.2348

↑1.0725

↓0.3696

Фарғона вилояти

↑1075

↓0.9647

↑1.2127

↓0.9881

↑1.1765

Хоразм вилояти

↑1110

↑1.0803

↑1.1529

↓0.9918

↑1.7500

Тошкент шаҳри

↑1119

↓0.9996

↑1.2656

↑1.0970

↓0.7176

Исломбек Сапарматов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар