Хитойнинг электромобил гиганти BYD бугун ўзининг энг арзон "Seagull" моделининг янгиланган версиясининг бошланғич нархини амалдаги "Seagull" моделига нисбатан 5,4%га пасайтирди, деб хабар бермоқда Reuters.
Пасайиш натижасида Seagull линиясининг асосий қиймати 69 800 юанни ($9 697,41) ташкил этди.
Шу билан бирга, душанба куни BYD ўзининг энг кўп сотилган автомобилининг янги версияси (Yuan Plus) учун нархни аввалги моделга нисбатан 11,8%га пастроқ қилиб белгилади.
Қайд этилишича, жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб BYD ўзининг янги автомобилларининг кўплаб арзон версияларини ишлаб чиқаришни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24 январь куни Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида глобал электромобиллар бозори пешқадами – “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди.
Ташриф давомида давлатимиз раҳбари Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобилларни биргаликда ишлаб чиқаришга старт берди.
Изоҳ қолдириш