Ўзбекистонда эҳтиёжманд аҳоли билан ишлашда янги, шаффоф ва адолатли тизимни йўлга қўйиш мақсадида Ягона ижтимоий реестр жорий этилади. Бу ҳақда 2020 йилнинг 4 август куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорида назарда тутилган.
Мазкур тизим йил якунига қадар барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилади.
Ягона ижтимоий реестр орқали барча ижтимоий ёрдам бир хил мезон ва бир хил ҳужжат асосида берилади.
Ижтимоий нафақа олувчилар сони босқичма-босқич оширилади:
▪️ ҳозирда 600 минг;
▪️ 2020 йил охиригача 1 млн 200 мингга;
▪️ 2021 йилда 1 млн 500 минг нафарга етказилади.
— 2021 йил 1 январдан бошлаб кам таъминланган оила мақомини олиш учун фуқаролар кўплаб ҳужжатлар йиғиб овора бўлмайди.
— Эҳтиёжманд оилаларга 30 турдаги ижтимоий ёрдам ва хизматлар қулай тарзда тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш