2022 йил 1 июль ҳолатига кўра Сирдарё вилоятидаги меҳнат ресурслари сони 489 100 кишини, шундан иқтисодий фаол аҳоли сони 373 595 кишини, иқтисодий нофаол аҳоли сони эса 115 505 кишини ташкил этган. Иқтисодий фаол аҳолининг 90,3%, яъни 337 303 киши иш билан банд бўлган.
Иқтисодий фаол аҳолининг 9,7%, яъни 36 292 киши ишсиз бўлган.
Расмий секторда банд аҳоли сони 168 477 кишини ёки иқтисодий фаол аҳолининг 45,1%ни ташкил этган.
Норасмий секторда банд аҳоли сони 133 082 кишини ёки иқтисодий фаол аҳолининг 35,6%ни ташкил этган.
Яратилган иш ўринлари сони 5 078 тани ёки жами иқтисодий фаол аҳолининг 1%ни ташкил этган.
Кичик бизнесда банд аҳоли сони 4 314 кишини ёки яратилган иш ўринларининг 85%ни ташкил этган.
Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичини шаҳар ва туманлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Ширин шаҳрида 4 765,6 минг сўмни (вилоятдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 159,2%), Гулистон шаҳрида 3 472,4 минг сўмни (116%), Янгиер шаҳрида 3 468,2 минг сўмни (115,9%) ташкил этиб, вилоятдаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан кўпроқ миқдорни ташкил этмоқда.
Бошқа ҳудудларга нисбатан Гулистон туманида 2 200,5 минг сўмни (73,5%), Мирзаобод туманида 2 273,6 минг сўмни (76%), Оқолтин туманида 2 531,2 минг сўмни (84,6%), Сардоба туманида 2 422,2 минг сўмни (80,9%), ташкил этиб, вилоятдаги ўртача иш ҳақига нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш