Хоразм вилоятида 2023 йилннг январь-март ойларида 4 856,7 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 102,8 фоизни, республикадаги улуши эса 3,7%ни (9 ўрин) ташкил этди.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг ҳажми 2,5 млн. сўмга (8-ўрин), ўсиш суратлари эса 101,0%га етган.
Жумладан, аҳоли жон бошига энг юқори саноат маҳсулотлари Тўпроққалъа (40,8 млн. сўм) тумани ва Урганч шаҳри (5,0 млн. сўм) ва Янгиариқ (1,8 млн. сўм) туманида ишлаб чиқарилган бўлса, Боғот (0,5 млн. сўм), Хазорасп (0,6 млн. сўм) туманлари ва Хива (0,7 млн. сўм) шаҳрида энг паст кўрсаткичлар қайд этилди.
Вилоятнинг саноат ишлаб чиқариш ҳажми таркибида энг кўп улуш Тупроққалъа тумани (вилоят саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 48,8%), Урганч (15,5%) шаҳри, Хонқа (5,1%), Шовот (4,7%), Урганч (4,5%), Янгиариқ (4,4%) ва Гурлан (3,3%) туманлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
ЯҲМ таркибидаги саноат улуши 19,0%ни ташкил этди ва 2022 йил I чоракка нисбатан 1,6 пунктга ортди.
Ҳисобот даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан 892,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, унинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 18,4%ни ташкил этди.
Шунингдек, саноат маҳсулотлари таркибида ишлаб чиқаридиган саноатининг улуши – 95,4%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши - 4,06%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши - 0,57%, тоғ-кон саноат ва очиқ конларни ишлаш улуши – 0,02%ни ташкил қилган.
Жами ишлаб чиқарадиган саноат таркибида машина ва асбоб- ускуналар ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва ўрнатиш, автотранспорт воситалари, ярим тиркамалар ва бошқа тайёр буюмларни ишлаб чиқариш соҳасининг улуши – 37,9% (2022 йилнинг январь-март ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 101,9%), металлургия саноатининг улуши – 0,2% (2022 йилнинг январь-март ойиларга нисбатан физик ҳажм индекси 124,9%), тўқимачилик, кийим, тери маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг улуши – 24,8% (2022 йилнинг январь-март ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 95,7%), озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг улуши – 29,3% (2022 йилнинг январь-март ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 101,6%), кимё маҳсулотлари, резина ва пластмасса буюмларини ишлаб чиқаришнинг улуши – 0,7% (2022 йилнинг январь-март ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 157,9%)ни, ёғоч ва пўкак буюмлар (мебелдан ташқари), похол ва тўқиш учун материаллардан буюмлар, қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг улуши – 1,6% (2022 йилнинг январь-март ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 122,3%)ни ташкил этди.
2023 йилнинг январь-март ойларида ишлаб чиқарадиган саноатда 6,8 минг тонна калава ип (2022 йилнинг мос даврига нисбатан 13,5%га камайган), 2,3 минг тонна тозаланган ўсимлик ёғи (46,0%га камайган), 55,6 минг тонна пахта чигити (6,8%га ошган), 34,0 минг тонна пахта толаси (143,2%) ишлаб чиқарилган.
Тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижасида, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 769,9 млрд. сўмни ташкил этди ва 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 112,4%ни, унинг жами саноатдаги улуши 57,0%ни ташкил этди.
Жами саноат йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 4 092 тага (шундан 4 060 таси кичик бизнес субъектлари) етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 16,2%ни ташкил этди.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида киритилган 99 та лойиҳа бўйича 258,9 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, дастур доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан 1,7 млн АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган.
Изоҳ қолдириш