2023 йил январь-март ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 3,8 трлн.сўмни, ўсиш суръатлари 103,7%ни ташкил этди.
ЯҲМ таркибида саноат улуши 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 пунктга ошиб (38%) республикада Навоий вилоятидан кейин 2-ўринни эгаллади.
ЯҲМда қишлоқ, хўжалиги улуши 20% (-0,4), қурилиш ишлари улуши 7,4% (-0,4), хизматлар улуши 34,6% (-2,5), ташкил этди.
Айрим соҳаларда юқори ўсиш суръатлари кузатилди, жумладан, экпортда 37,9% (1-ўрин), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 4,2% (2-ўрин), истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 24,4% (2-ўрин), асосий капиталга киритилган инвестицияларда 27,4% (3-ўрин) ўсиш суръатлари қайд этилди.
Аҳоли жон бошига асосий капиталга инвестицияларда (4 777 минг.сўм) 1-ўрин, экпортда ($102,3) 4-ўрин, саноатда (4 273 минг.сўм) 4-ўрин, ЯҲМда (4 230 минг.сўм), қишлоқ хўжалигида (1 433 минг.сўм), қурилишда (706 минг.сўм), хизматларда (1 497 минг.сўм) 5-ўринда.
Вилоятда ҳисобланган ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдори 3 422 минг сўмни ташкил этди. (Республика ўртача кўрсаткичидан 670 минг сўмга кам, 8-ўрин).
Жорий йил 1-чорагида 663 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 16 933 тани (2022 йил мос даврига нисбатан 109,8%) ташкил этиб, уларнинг 67% ёки 11 401 таси бугунги кунда фаолият кўрсатмоқда.
Кичик бизнес субъектларининг ЯҲМдаги улуши 54,8%, саноатда 31,3%, қишлоқ хўжалигида 98,4%, қурилишда 82%, чакана савдода 92%ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш