2023 йил январь-декабрь ойлари бўйича Хоразм вилояти хизмат кўрсатиш соҳаси кўрсаткичлари таҳлил қилинди

2023 йил январь-декабрь ойлари бўйича Хоразм вилояти хизмат кўрсатиш соҳаси кўрсаткичлари таҳлил қилинди

2023 йил IV чоракда Хоразм вилоятида 13 266,1 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилиб, ўсиш суръати 114,6 фоизни, республикадаги улуши эса 2,8% ни (10 ўрин) ташкил этади.

Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 6,7 млн. сўмни (8-ўрин), ўсиш суратлари 112,5% ни ташкил этди.

Урганч ш. (33,2 млн. сўм), Хива ш. (6,8 млн. сўм), Янгибозор (5,4 млн. сўм) туманида аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми энг юқори ҳамда Қўшкўпир (3,6 млн. сўм), Шовот (3,7 млн. сўм), Боғот (4,2 млн. сўм) туманлари энг паст кўрсаткичларни қайд этди.

Вилоятда кўрсатилган хизматлар ҳажми таркибида энг кўп улуш Урганч шаҳар (вилоятда кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 37,9%), Урганч (10,7%), Хазорасп (10,2%), Хонқа (9,4%), Боғот (7,8%), Гурлан (7,1%) ва Шовот (7,0%) туманлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

ЯҲМ таркибидаги кўрсатилган хизматлар улуши 32,5% ни ташкил этди ва 2022 йил IV чоракга нисбатан 0,2 пунктга кўпайган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган бозор хизматлари таркибида энг катта улушни молия хизматлари эгаллайди. 2023 йил январь-декабрь ойларида уларнинг улуши 25,5%ни ташкил этди. Компьютерлар ва уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажмида бироз ўсиш қайд этилиб, уларнинг улуши 3,8%га етган.

2022 йилнинг январ-декабрь ойларига нисбатан 2023 йилнинг ушбу ойларида меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар ҳажми 16,1 млрд.сўмга ошиб, 193,6 млрд.сўмни ташкил этди. Ушбу хизматларнинг умумий ҳажмида Урганч шаҳрининг улуши 78,8% ни ташкил этди.

2023 йил январь-декабрь ойларида юқори ўсиш молиявий хизматлар (141,3%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (124,3%), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (113,7%), таълим соҳасидаги (112,2%) ва бошқа хизматлар (113,8%)да қайд этилди.

Таққослаш учун: 2022 йил январь-декабрь ойларида таълим соҳасидаги хизматларида юқори ўсиш суръатлари қайд этилган (141,7%), молиявий хизматларда (124,6%) ўсиш кузатилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар